

2023 йилнинг февралида АПЛ "Сити"ни 2009/10 мавсумдан 2017/18 мавсумгача бўлган давр мобайнида турли хил молиявий қоидабузарликларда айблаган эди.
Олдинроқ, клуб қоидабузарликларини ўрганиш учун мустақл қўмита сентябрь ўртаси ёки охирида иш бошлаши эълон қилинган эди.
Бундан ташқари, "Сити" Премьер-лигани судга бериб, янги молиявий қоидалар бўйича судлашаётган эди.
"Қўмита иши тез орада бошланишидан ва бунинг барчаси тезроқ якунланишидан хурсандман.
Мустақил қўмита барча маълумотларни ошкор қилишини хоҳлайман ва биз уни ҳар доимгидек қабул қилишга тайёрмиз.
Бу жамоага таъсир қиладими? Йўқ. Ушбу нарсалар 3 ёки 4 йилдан бери муҳокама қилиняпти" - деди "Сити" бош мураббийи.



