Гвардиола "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг жамоани тарк этганини тасдиқлади

Оқил Абдубарноев
25 янв 2024
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Кэлвин Филлипс жамоани тарк этганини тасдиқлади.

Футболчи мавсумнинг иккинчи қисмида "Вест Хэм" сафида ўйнайди. “Умид қиламанки, у ўзи муносиб ўйин амалиётига эга бўлади, мен уни майдонга кўп маротаба тушира олмадим. У ажойиб йигит", - деди Гвардиола

Гвардиола 28 ёшли Филлипс тиббий кўрикдан ўтиш учун чоршанба куни Лондонга борганини тасдиқлади. Аввалроқ матбуотда "Вест Хэм" мавсум якунида Филлипсни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano