

"Мен келганимдан бери биз улардан кучлироқ бўлганмиз. Доим. Ўн йил, тўққиз йил давомида биз ҳар доим МЮдан яхшироқ бўлганмиз. Биз уларга қарши учрашувлардажуда кўп очко тўплаганмиз.
Улар бизни мағлуб қила оладими? Албатта. Эртага мағлуб бўлишни хоҳлаймизми? Йўқ. Чунки бизга очколар керак, икки ўйинлик мағлубият сериясини бузишимиз ва ғалабали серияга чиқиб олишимиз лозим", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс бугун 20:30 да старт олади.



