Гвардиола: “Ливерпуль” - шубҳасиз, АПЛнинг энг кучли жамоаларидан бири”
31 дек 2016 00:39
Янгиликлар
Гвардиола: “Ливерпуль” - шубҳасиз, АПЛнинг энг кучли жамоаларидан бири”
Кичик жароҳатига қарамай ҳимоячи Жон Стоунс майдонга тушишга шай. Жамоанинг биринчи рақамли ҳужумчиси Серхио Агуэро эса тўртта ўйиндан иборат дисквалификацияни ўтаб бўлди. У эртанги баҳсда майдонга тушиши мумкин.
-Жон ўзини яхши ҳис қилмоқда, - деди Гвардиола ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида. –Аммо Лерой ва Венсанда афсуски, жароҳат бор. Агуэро майдонга чиқишга шай: у Аргентинадан яхши “форма”да қайтди. Серхио тўртта учрашувда майдонга туша олмади. Эртанги ўйинда у майдонга чиқишга шай. Биз бундан хурсандмиз.
“Ливерпуль” ҳеч шубҳасиз АПЛнинг энг кучли жамоаларидан бири. Жамоа “Сток Сити”га қарши охирги баҳсни ҳам ажойиб тарзда ўтказди. Мен вақтида Клоппга қарши бир нечта ўйинларни ўтказганман, шу сабаб биз бир биримизни жуда яхши биламиз. Ушбу мавсумда “Ливерпул”нинг бир қатор ўйинларини кузатдим. АПЛда олтита жамоа бош соврин ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради. Барча олти жамоа ғолиблик учун асосий даъвогар. Шу сабаб улар ўртасидаги баҳслар мавсум охирига қадар жиддий давом этади”, дея испаниялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Манчестер Сити” расмий сайти.
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар