"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"
27 ноя 2024 16:14
Янгиликлар
"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"
"Гвардиола Мессини жуда яхши кўради. "Сити"да унинг ёрдамчиси бўлиб юрган кезларим биз тўп билан кўп муомала қилиб, лекин якуний ечимни топа олмаган пайтимиз у жаҳл билан ёнимга келиб: "Улар ҳимояни ёриб ўта олмайди. Агар Месси бўлганида уларни алдаб ўтиб гол урган бўларди, эй худойим". У баъзида машғулот пайти футболчиларга шундай дерди: "Сиз мени кўп гапиришга мажбур қиляпсиз. "Барселона"да мен кўп гапирмайман. Месси ҳамма нарсани қиларди".
Мессига устозлик қилган ҳар қандай мураббий ҳамма нарсага оддий йўл билан эришади, чунки унда ҳужумда ҳамма нарсани қила оладиган дунёнинг энг яхши ўйинчиси бор. Месси гол уради, ҳал қилувчи пасларни беради ва у маслаҳатга муҳтож эмас. Шунинг учун ҳам Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди, чунки у ҳеч қачон унга ўхшаш ўйинчини бошқармаган. У менга шундай деган: "У мени энг яхши мураббий қилди, мана нима учун уни яхши кўраман".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар