Гвардиола: "Футболда ҳужумчидан кўра дарвозабон муҳимроқ"

Mirjalol Normatov
26 дек 2021, 13:52
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола дарвозабон Эдерсон ҳақида фикр билдирди.

"Эдерсон - "Манчестер Сити"нинг энг яхши трансферларидан бири бўлди. Айни дамда биз Эдининг энг яхши ҳолатини кўряпмиз.

У биз учун жуда муҳим футболчи. Футболда дарвозабон ҳужумчидан кўра муҳимроқ ҳисобланади ва у жамоанинг асоси бўлади", - деди Гвардиола.

28 ёшли Эдерсон 2017 йилдан буён "шаҳарликлар" таркибида ўйнамоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal