

"Гвардиоладан ҳали кўп нарсани ўрганишим керак. Бироқ унинг ҳар бир футболчи билан ишлаши менга ёқди. Гвардиола футболчидаги ҳар бир элементни тузатишга ҳаракат қилади.
Ҳар бир футболчи тўп билан хотиржам муомала қилишини, тўп билан ўйнашдан қўрқмаслигини кўряпман. Бу "Манчестер Сити"ни ўзгача клубга айлантиради", – деди Йошко Гвардиол.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик ҳимоячи 5 август куни "Манчестер Сити"га ўтганди. "Шаҳарликлар" Йошко Гвардиол учун "Лейпциг"га 90 миллион евро тўлаган.



