Гвардиола EЧЛдаги 100-ғалабасига эришди, у буни Анчеллоти ва Фергюсондан тезроқ уддалади

Alisher
18 май 2023, 09:34
"Реал"га қарши ғалаба "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг турнирдаги 100 ғалабаси бўлиди.

Испаниялик мутахассис турнирдаги ғалабалар сони бўйича фақатгина ҳамкасблари Карло Анчелотти (107) ва Алекс Фергюсондан (102) ортда қолмоқда. Қизиғи шундаки, Гвардиола 100 та ғалабани қўлга киритиш учун ундан олдинги ҳамкасбларидан камроқ ўйинда иштирок этди. У юзлик давомни забт этиш учун 160 та учрашув етарли бўлди. Ундан олдинги мураббийлар учун эса Анчелотти (180) ва Фергюсонга (184) та ўйин керак бўлган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia