

Учрашув бельгиялик футболчининг "Этихад"даги ўзига хос лаҳзаси бўлди.
"Сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар бор. Кевин йиллар давомида клуб учун қилган ишлари туфайли чексиз муҳаббатга эришди. Бу унинг куни эди ва биз у учун ғалаба қозонишни истадик. Атиги бир неча кун олдин у Англия Кубоги финалида 100 дақиқа ўйнаганди – бу осон эмас. Афсуски, у ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, акс ҳолда жуда гўзал бўларди", – деди Гвардиола.


33 ёшли ярим ҳимоячи 2015 йилдан буён "Манчестер Сити"да тўп тепади. 9 йил ичида у "шаҳарликлар" билан 6 марта АПЛда ғолиб чиқди, 2 марта Англия кубоги, 5 марта Англия Лига Кубогида зафар қучди, 3 бор Суперкубокни қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧда тенгсиз деб топилди.
Финал ҳуштаги янграгач, Кевин "Этихад" трибуналари билан хайрлашиб, бутун стадион олқишига сазовор бўлди.



