Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири
21 июл 18:28
Янгиликлар
Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири
"Манчестер Сити" "Порту" дарвозабони Диогу Коштага қизиқиш билдирмоқда.
Манба берган хабарга кўра, "шаҳарликлар" 25 ёшли футболчининг вакиллари билан музокараларни қайта бошлаган. 2025 йилнинг баҳорида футболчи трансферга дастлабки розилигини бергани хабар қилинган, бироқ томонлар бу масалани ёзгача қолдириш яхшироқ деган хулосага келганди.

Трансфер нархи 60 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Кошта ўтган мавсум барча турнирларда 43 ўйинда иштирок этиб, 45 та гол ўтказиб юборган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар