

"Ким "Олтин тўп"ни қўлга киритса, ўша унга лойиқ. Уни Дембеле ютиши мумкин - у ҳамма нарсани ютди. Ямаланинг 17 ёшида номзод сифатида кўрсатилгани фахрланишга арзийди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sport.es.
2024/2025 йилги мавсумда 49 та ўйинда Дембеле 33 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Ямаль барча мусобақаларда 55 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 25 та голли узатмани амалга оширган.
Ўтган мавсумда "Манчестер Сити"нинг испаниялик таянч ярим ҳимоячиси Родри "Олтин тўп" соҳибига айланган эди.




