UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Гвардиола: Аввал финалга чиқайлик, кейин ғалаба ҳақида гапирамиз Янгиликлар

Гвардиола: Аввал финалга чиқайлик, кейин ғалаба ҳақида гапирамиз

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалидан аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида испаниялик мутахассис ОАВ саволларига жавоб берди.

"Бу турнирдаги ғалаба ҳақида гапиришдан олдин биз финал йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Финалга муносиб экканлигимизни исботлашимиз лозим", - дея гап бошлади маэстро.


- Бу менинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги тўртинчи иштироким. Олдинги мусобақаларда ярим финал ўйинлари жуда қийин ўтган. Ҳар сафар турли қийинчиликлар юзага келган.



Биз бу мусобақада ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳали бу титулни қўлга киритмаганмиз. Модомики шу ерда эканмиз, бу мусобақада ғолиб чиқишимиз керак. Биз кичик доирани айнан шу титуль билан ёпиб қўймоқчимиз. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биз қўлга киритмаган охирги соврин. 

Бу турнирни АПЛ билан солиштирмаган маъқул. Бу бошқа типдаги мусобақа. Бу ерда нима содир бўлмасин, биз Англияга қайтиб, "Эвертон", "Шеффилд" ва "Ньюкасл"га қарши бошқача ўйин ўтказамиз. 

"Астон Вилла" билан ўйиндан ташқари қолган учрашувларда яхши ҳаракат қилгандик. Лекин баъзи факторлар сабаб бу ўйинларда очколарни бой бердик. "Урава"га қарши ўйинда иштиёқимизни тиклай оламиз. 

Маҳрез ва Лапортлар билан кўришиб қолсак, уларнинг тажрибасини эшитиш қизиқарли бўларди. 

Саудия Арабистони юлдуз ўйинчиларни мамлакатга олиб келиш учун жуда катта маблағ сарфлади. Саудия Арабистонида қанча мухлис борлигини олдинги тажрибамдан яхши биламан. 

Янги талқиндаги Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрим? Мен ҳеч қачон янги турнирларга қарши бўлмаганман. Мен доим таъкидлаган нарса бу футболчиларнинг тикланиши учун етарли муддат берилмаётгани. Ҳар доим айнан шу нарсани истаганман. Футболчиларга етарли шароит яратилиши керак. Мавсумлар оралиғида бизда тикланиш учун бор йўғи 3 ҳафта вақт бўлади, холос. Бу эса кам", - дейди Пеп Гвардиола.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика