Гвардиола АПЛ мукофот пулини клуб ходимларига туҳфа этди
15 июн 2023 22:28
Янгиликлар
Гвардиола АПЛ мукофот пулини клуб ходимларига туҳфа этди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб ходимларига совға улашди.
Испаниялик мутахассис жамоанинг муваффақиятли натижаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик белгиси сифатида Премьер-лига чемпионлиги учун олган мукофот пулини "шаҳарликлар" маъмурлари ва хавфсизлик ходимларига топширди. Аниқ сумма ошкор этилмаган, бироқ энг катта бонус миқдори 750 минг фунтни ташкил этгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 2022/23 йилги мавсум АПЛ, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, треблга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар