

"Почеттинони кетказиб юбориш тўғрими нотўғрими билмадим. Биз раҳбариятнинг хаёлларини тасаввур ҳам қила олмаймиз.
Умуман олганда Почеттино билан биргаликда клуб 5 йил ажойиб даврни ўтказди. Аргентиналик мураббий жамоанинг ўйин услубини юқори даражага олиб чиқди. "Тоттенхэм" ЕЧЛ даражасидаги жамоага айлантирилди.
Бироқ клубдагилар ўзгаришларни исташди ва Моуриньюни чақиришди. У совринлар учун курашади, буни эса "Тоттенхэм" мухлислари ҳам исташмоқда. Мураббийнинг келиши ва кетиши тўғри қарор бўлганини вақт кўрсатади. Агарда унга 3 йил тақдим қилинса-ю, Моуринью соврин юта олмаса, ажабланарли ҳолат бўлади", - деди Пойет.



