Гуруҳимиздаги якуний ҳолат
15 янв 2018 15:23
Янгиликлар
Гуруҳимиздаги якуний ҳолат
Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган "А" гуруҳининг барча учрашувлари якунланди.
Вакилларимиз 3-турда уммонликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, параллел кечган баҳсда турнир мезбони Хитой Қатар терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундай қилиб, вакилларимиз иккинчи ўрин билан кейинги босқич йўлланмасига эга бўлишди.
| "А" гуруҳи | |||
|---|---|---|---|
| Ўрин | Жамоа | Ўйинлар сони | Очко |
| 1 | Қатар | 3 | 9 |
| 2 | Ўзбекистон | 3 | 6 |
| 3 | Хитой | 3 | 3 |
| 4 | Уммон | 3 | 0 |
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги босқичда "B" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнайди. Айни дамда ушбу гуруҳдаги ҳолат қуйидагича:
| "B" гуруҳи | |||
|---|---|---|---|
| Ўрин | Жамоа | Ўйинлар сони | Очко |
| 1 | Япония | 2 | 6 |
| 2 | Шимолий Корея | 2 | 4 |
| 3 | Фаластин | 2 | 1 |
| 4 | Таиланд | 2 | 0 |
3-турда Япония Шимолий Корея билан ўйнаса, Фаластин Таиландни мағлуб этишга уриниб кўради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар