Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага
27 июн 2024 12:01
Янгиликлар
Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага
Грузия терма жамоаси "Евро"да муваффақият қозонгач, Тбилисининг ўнг минглаб фуқаролари байрам қилиш учун кўчага чиқишди.
Грузия пойтахти фуқаролари шаҳарнинг марказий кўчаларини тўлдириб, терма жамоа муваффақиятини нишонлашди. Автомобиллар сигналлари тинмас, баъзи йўлларда ҳаракат тўхтаб қолди. Жумладан, Кура дарёсининг ўнг ва чап қирғоқларида транспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилди. Тбилисининг чекка ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш вазиятлар содир бўлди. Пойтахтнинг Глдани туманида автомобиль шинавандалари дрифт-шоу ташкиллаштиришди. Одамлар Грузия байроғи билан футбол терма жамоасини қўллаб-қувватловчи ҳайқириқларни айтиб юришди.
Эслатиб ўтамиз, Грузия терма жамоаси 3-турда Португалия (2:0) мағлубиятга учратиб, гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар