UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  6 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  16 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  6 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0

Гризманни Саулга алмашиш борасидаги музокаралар анча ривожланди. "Барса" ва "Атлетико" битим амалга ошади деб ҳисобламоқда Янгиликлар

Гризманни Саулга алмашиш борасидаги музокаралар анча ривожланди. "Барса" ва "Атлетико" битим амалга ошади деб ҳисобламоқда

"Барселона" ва "Атлетико" Антуан Гризманн ва Сауль Ньигес алмашинуви борасида музокараларни давом эттиришмоқда.

Томонлар бу осон келишув эмаслигини тушунишади, аммо футболчилар ва клублар бундай ҳолатда ўзлари учун муваффақият топишмоқда.

"Барселона" Гризманни жуда ҳам қадрлайди, аммо молиявий муаммолар Каталония клубини француз билан хайрлашишга мажбур қилмоқда. Серхио Агуэро ва Мемфис Депайнинг трансферидан сўнг Гризманнинг жамоадаги мавқеи заифлашди, сабаби Лионель Мессини қолишга кўндириш учун Серхио Агуэро олиб келинди, Роналд Куман эса Нидерландия терма жамоаси форвардини "кўк-анорранглилар"да кўрмоқчи бўлди. Агар Гризманн қолса, катта эҳтимол билан у ротация ўйинчисига айланади.

Антуаннинг атрофида инсонлар каталонияликлар ҳали унга таклиф билан чиқишмаганини таъкидлашмоқда. Англия клублари Гризманнинг вазиятини кузатишмоқда, аммо футболчини Мадридга қайтиш варианти жуда ҳам жалб қилмоқда. Сауль эса АПЛ клубларидан бирига эмас, "Барселона"га ўтишни афзал кўрмоқда.

Клублар битим муваффақиятга эришишига ишонишмоқда, сабаб ўйинчилар алмашинувга қарши эмас. Аммо, музокаралар чўзилиши кутилмоқда. "Барселона" "Атлетико"дан Гризманн учун қўшимча пул ёки бир ўйинчини олмоқчи. Бу битим вақт масаласидир.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика