Гризманн: "Лиссабонга "PlayStation" ҳам олиб келганман"
13 авг 2020 22:33
Янгиликлар
Гризманн: "Лиссабонга "PlayStation" ҳам олиб келганман"
14 август тунида "Барселона" ЕЧЛ ярим финалига чиқиш учун "Бавария"га қарши баҳс олиб боради.
"Уйдан нарсаларни йиғиштираётганимда 23 августга қадар қолишни режа қилгандим. Шу боисдан бу ерга "PlayStation" ҳам олиб келганман.
"Бавария" ушбу мавсумни ажойиб ўтказмоқда, бизда ҳам рақибларни қийнаб қўя оладиган таркиб бор. Бўлажак учрашувда ўзимизнинг кучли томонларимизни кўрсатиб, навбатдаги босқичга йўл олишни истаймиз. Рақибларимиз тўп билан бирга бўлишни ва тезкор ҳужумларга ўтишга кўниккан. Биз эса ўз футболимизни кўрсатишимиз керак.
"Бавария" - бу Левандовски эмас. Вингерлар доимо рақиб пости ёнида хавфли, Мюллер ва Гнабри ҳам жуда яхши ўйнайди. Левандовски эса ҳар қандай нуқтадан ҳам дарвозани аниқ нишонга олади", - деди Гризманн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар