

"Биз ғалаба қозонишимиз лозим. Акс ҳолда Коке ҳар куни устимдан кулади. Душанба куни куладиган одам мен бўлишни истайман", - деди Гризманн.
Эслатиб ўтамиз, франциялик Гризманн ва Испания терма жамоаси футболчиси Коке битта клубда - "Атлетико" сафида ўйнайди.
Франция - Испания ўйини эртага, 10 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.



