

"Чиқиб кетганимиздан кейин ўзимни ғалати ҳис қиляпман, буни сўз билан тасвирлаб бўлмайди, чунки мен бу бизнинг йилимиз деб ўйлагандим.
Ушбу жамоанинг бир қисми бўлиш шараф эди. Сўнгги 4 ҳафта давомида бу ўйинчилар ва ходимлар билан бирга ишлаганимдан фахрланаман.
Ҳаммамизни ақл бовар қилмас ришталар боғлаб туради. Келажакда тарих яратишни интизорлик билан кутамиз. Охирги 4 ҳафта мобайнида бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳар бир англиялик мухлисга раҳмат", – деди Грилиш.
Англияликлар Жаҳон чемпионати 1/4 финалида Франция терма жамоасидан мағлуб бўлиб (1:2), мусобақани тарк этишди.



