

“Аристократлар” устози Грэм Поттер мусобақанинг жорий мавсумидаги ғалабаларини бештага етказиб олди. Олдинроқ, лондонликлар “Милан” (3:0, 2:0), “РБ Зальцбург” (2:1) ҳамда “Динамо З”ни (2:1) мағлуб этишганди.
Шу тариқа, Поттер ЕЧЛ мавсуми давомида бешта ўйинда муваффақиятга эришган иккинчи инглиз мутахассисига айланди. Аввалроқ, бунга Бобби Робсон 2002/03 йилги мавсум “Ньюкасл”даги бошқарувида эришганди.



