

"Давлатнинг қарори шундай, дам олши кунлари ўйинлар бўлади, аммо мухлисларсиз. Бу турдан сўнг ишқибозлар борасида яна бош қотириб кўрамиз" - дейди Контонис.
Эслатиб ўтамиз, грек раҳбарияти бу мавсумда учинчи бор чемпионат ўйинларини тўхтатиб қўйди. Бунга сабаб, 22 февраль куни "Панатинаикос" ва "Олимпиакос" учрашувида мухлислар отган мушак футболчиларнинг бирига теккан. Бундан ташқари, ишқибозлар трибунадаги ўриндиқларни "Олимпиакос" мураббий Витор Перейра томон улоқтиришган.



