Гонконг Тошкентга етиб келди ва илк машғулотини ўтказди

Оқил Абдубарноев
24 мар 2024
Таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд.

Гонконг терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувда майдонга тушиш учун бугун Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга учиб келиб, тайёргарликни бошлади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд. Ўзбекистонга қарши 3-турда ҳаракат қилган уч нафар футболчи сафарга чиқмаган.

Гонконг Ўзбекистонга бразилиялик ўйинчиларсиз ташриф буюради

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Гонконгдан Ўзбекистонга қанча мухлис келади?


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia