

Ундан кейинги поғонани унинг ватандоши Диего Марадона, кучли учликни Йохан Кройф якунлаган. Пеле ва Ди Стефано кучли бешликдан жой олган. Аммо ушбу нашр ҳозирча тарихдаги энг яхши футболчилар жой олган рўйхатни тўлиқ эълон қилмаган.
Илгарироқ France Football нашри Мессини жорий йилги Чемпионлар лигасининг рамзий терма жамоасига киритмаган эди.



