Голландия – Австралия ўйинини Рио пляжидагилар ҳам томоша қилишяпти
Narzulla Saydullayev
18 июн 2014, 21:33
Айни дақиқаларда давом этаётган ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи доирасидаги Голландия – Австралия терма жамоалари ўртасидаги 2-тур учрашувини Рио-де-Жанейро шаҳри қирғоқларида дам олаётган сайёҳлар ҳам очиқ осмон остида томоша қилишяпти.
Бразилия ва Тошкент ўртасидаги вақт тафовути 8 соатни ташкил этади. Ҳозир у ерда қоқ пешин. Мухлислар пляжда ўрнатилган катта мониторда Голландия – Австралия ўйинини мазза қилиб кўришяпти.