

Ушбу гол Холанднинг давом этаётган мавсумдаги барча мусобақалардаги 45 голи бўлди. Бу АПЛ футболчилари орасида рекорд кўрсаткич.
Дортмунднинг “Боруссия”сидан келиб қўшилган ва “Сити”да дебют мавсумини ўтказаётган Холанд АПЛнинг 27 ўйинида 30 та, Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 11 та, Лига кубогининг 2 та ўйинида 1 та ва Англия кубогининг 2 та ўйинида 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Умумий ҳисобда Эрлинг 39 учрашувда 45 та гол урди.



