Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
10 май 2024
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Серж Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

Футболчи Чемпионлар Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Реал"га қарши жавоб ўйинида тиззасидан жароҳат олганди. 

27-дақиқада унинг ўрнига Альфонсо Дэвис майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com