Глейзерлар Саудияда ФОТО

Mirjalol Normatov
15 ноя 2018
"Манчестер Юнайтед" эгалари Жоэль ва Аврам Глейзерлар айни дамда Саудия Арабистонида.

Ҳозирча сафарнинг нима учун ташкил қилингани борасида расмий ахборот берилмаган. Олдинроқ Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон манкунианликларни сотиб олишга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди.

Катта эҳтимол билан Глейзерлар вакиллари айнан ушбу савдони муҳокама қилишлари мумкин.

Глейзерлар МЮни 3,2 млрд фунтга сотишмоқчи. Араб шайхи эса жамоани сотиб олиш учун америкалик оилага 4 млрд фунт таклиф қилаётгани борасида олдинроқ маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports