Ғиёс Комилов "Навбаҳор" билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
11 янв 2017, 22:36
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби яна бир футболчи билан шартнома тузди.

Жамоа бунга қадар Мирзоҳид Ғофуров ва Жаҳонгир Меҳмонов билан расман шартнома тузган эди. Бугун Ғиёс Комилов билан ҳам келишувга эришилди. Шартнома тузилганини бош мураббий Илҳом Мўминжонов тасдиқлади.

Тўрт йил давомида "Машъал" шарафини ҳимоя қилган Ғиёс Комилов 2016 йилги мавсумда 21та учрашувда майдонга тушиб 3та сариқ карточка олди. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia