Гиббз ва Уолкотт "Кристал Пэлас"га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
30 дек 2016
"Арсенал" футболчилари Киран Гиббз ҳамда Тео Уолкотт "Кристал Пэлас"га қарши АПЛнинг 19-тур баҳсида майдонга тушмайди.

Бу ҳақда Арсен Венгер эълон қилди.

"Гиббз ўйнай олади деб ўйламайман. Унинг тиззасида муаммо бор. Уолкотт ҳам ўйнамайди. Сафга Мустафи қайтмоқда. Қолганлар соғ ва майдонга тушишга тайёр" - дейди Венгер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror