Геррейрунинг хизматлари "Барселона"га таклиф қилинди

Sherzod Nurmatov
14 май 2022
Португалия ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби чап қанот ҳимоячиси Рафаэль Геррейру "Барселона"га таклиф қилинган, дея хабар берди журналист Фернандо Поло.

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик 2023 йилда тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Қайд этилишича, Дортмунд клуби шу туфайли уни 8-10 миллион еврога сотиш мумкин.

Журналистнинг сўзларига кўра, Геррейру "Барса"да ўйнашни орзу қилади, Каталония клуби эса Жорди Альбага рақобатчи қидирмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo