

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Германиянинг "Байер", "Боруссия Д" ва "Ред Булл Лейпциг" клублари Абдуқодир Ҳусановга жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Бу клублар қишки трансфер ойнасидаёқ "Ланс"га трансфер бўйича расмий мурожаат йўллашга тайёрлар.
ПСЖга қарши ўйиндаги қизил карточка Ҳусановга бўлган қизиқишга таъсир кўрсатгани йўқ. Сабаби клублар футболчини битта ўйинга қараб эмас узоқ муддатли кузатувлардан сўнг сотиб олишади.




