

Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида ҳар икки жамоа кийим алмаштириш хонасига йўл олишди ва ўйин давом эттирилмади.
Воқеага трибунадаги мухлисларнинг ўзини тутиши сабаб бўлди, улар меҳмонлар футболчиси Аарон Опокани ирқчилик асосида ҳақоратлай бошлади. Натижада бошқа футболчилар норозилик сифатида ўйинни давом эттиришдан бош тортдилар.
"Дуйсбург" ва унинг мухлисларига қандай жазо тайинланиши ҳозирча маълум эмас. Манбанинг хабарига кўра, лига раҳбарияти зудлик билан текширув ишларини бошлайди. Шунингдек, бу ҳодиса мамлакатдаги профессионал мусобақалар доирасида биринчи марта содир бўлгани қайд этилган.



