

Бу ҳақида Романо маълум қилди. Ҳужумчининг ўзи немис гранди билан 2030 йилга қадар бўлган шартнома бўйича келишувга эришган. Энди “Бавария“ трансфер нархи бўйича “Штутгарт“ билан келишувга эришса бўлди. “Бавария“ ҳужумчининг трансфери учун 35 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Ник Вольтемаде ўтган мавсум 33 та учрашувда 17 та гол урди ва 3 та голга ассист бўлган.



