

Der Spiegel нашри хабарига кўра, ФИФАнинг тўрт нафар ходими катта пора эвазига Германияга овоз берган.
2000 йил Adidas раҳбари бўлиб ишлаган Роберт Луис-Дрейфус Германия ташкилий қўмитасига 10,3 миллион Швейцария франки (ўша пайтда 7,6 миллион доллар) берган.
Айнан шу пуллар ФИФАнинг ижрои қўмитасининг осиёлик аъзоларига пора сифатида берилган. ФИФА ходимларига пора берилганидан Франц Беккенбауэр ва Вольфганг Нирсбах хабардор бўлишган.



