Германия элчиси “Бунёдкор”га мухлислик қилди

Aslanov Jasurbek
19 мар 2015
17 март куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида Қатар чемпиони “Лахвия” клубини қабул қилди.
Шу куни “Бунёдкор” стадионига йиғилган кўп минг сонли футбол мухлислари орасида Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг ҳам бор эди.

“Бунёдкор” ФК вакиллари билан суҳбатда жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг “Бунёдкор”нинг замонавий стадионидан илиқ таассурот олганлиги ва бундан буён “қалдирғочлар”га мухлислик қилишини айтиб, жамоага омад ва зафарлар тилади.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com