Германия чемпионати. “Боруссия” ва “Шальке” учрашувида ғолиб аниқланмади
10 дек 2017 01:45
Янгиликлар
Германия чемпионати. “Боруссия” ва “Шальке” учрашувида ғолиб аниқланмади
Германия Бундеслигаси 15-тури доирасида “Боруссия” (Мёнхенгладбах) клуби ўз уйида “Шальке” билан муроса кўчасини танлади.
Мезбонлар 24-дақиқада Кристоф Крамернинг аниқ зарбасилан кейин ҳисобни очишганди. 62-дақиқада Янник Вестергор ўз дарвозасига гол уриб, мувозанатни тиклади -1:1.
Таъкидлаш жоизки, Доменико Тедеско қўл остида “Шальке” Бундеслигада 9 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти.
Германия чемпионати, 16-тур.
Боруссия М – Шальке-04 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 24 Крамер, 1:1 – 62, автогол Вестергор.
Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Гинтер, Вестергор, Вендт, Грифо (Бобадилья, 76), Крамер (Кюизанс, 79), Закария, Азар, Штиндль, Раффаэл.
Шальке-04 – Фэрманн, Налдо, Керер (Стамбули, 67), Настасич, Очипка, Майер, Калижури, Маккенни, Харит (Коноплянка, 83), Эмболо (Бургшталлер, 60), Ди Санто.
Огоҳлантириш: Эльведи (16), Харит (41), Настасич (82).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар