Георги Славни: “Ўзбекистон U – 19 терма жамоаси мусобақа фаворити ҳисобланади”

Narzulla Saydullayev
8 авг 2016
Бугун CAFA CUP мусобақасининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда Қирғизистон ҳамда Афғонистон U – 19 терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришди.

Бу беллашувда Қирғизистон U – 19 терма жамоасининг қўли баланд келди ҳисоб (2:0). Ушбу ўйиндан сўнг Қирғизистон терма жамоаси футболчиси Георги Славни ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  Учрашув жуда ҳам ажойиб тарзда ўтди. Биринчи бўлимда бизда кўп вазиятлар бўлди. Афсуски улардан оқилона фойдалана ололмадик. Лекин биринчи бўлимда 2 т гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилдик, чунки олдимизга қўйилган вазифа шундан иборат эди. Иккинчи бўлимда бироз ҳотиржам ҳаракат қилдик. Ўзбекистон U – 19 терма жамоаси мусобақа фаворити ҳисобланади. Улар ўз уйида тўп тепишади финалда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Қирғизистон терма жамоаси футболчиси Георги Славни.


Жаҳонгир Сотволдиев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia