Генрих Мхитарян: "Англиядан кетдим ва бошқа у ҳақда гапиришни истамайман"
10 сен 2019 21:47
Янгиликлар
Генрих Мхитарян: "Англиядан кетдим ва бошқа у ҳақда гапиришни истамайман"
"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян АПЛдан Италияга йўл олгани хусусида айтиб ўтди.
- АПЛга қайтишни хоҳлайсизми ёки...
- Англиядан кетдим ва бошқа у ҳақда гапиришни истамайман. Италия футболи ва "Рома"га эътибор беришни хоҳламоқдаман. Италияга кўчиб ўтиш ортга ташланган қадам деб ҳисобламайман. Сабаби, "Рома" – "Рома" катта ва буюк жамоа, буни ҳамма билади.
Балки, Англия футболи менга мос келмаган бўлиши мумкин. А Серияга ўтиш мен учун яхши қарор бўлди. Италия чемпионати кўплаб футболчилар томонидан ижобий қабул қилинганини эшитдим.
"Арсенал"даги охирги пайтларимда футболдан роҳатланмаётгандим. Шунинг учун, "Рома" мен учун яхши вариант бўлиб қолади. Бу ерда яна ўзимни бахтиёр ҳис этишни ва ўйиндан лаззатланишни истайман", - дейди Мхитарян.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар