UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  2 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   0 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Умуман айтганда оғир ўйин бўлди. Якуний натижа ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига юзага келди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз яхши эди, аммо кейинроқ вазият ўзгариб кетди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда қўпол хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик.

"Машъал" иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлди. Ўйиндан олдин ҳар икки жамоада ҳам очко йўқ эди. Бугун муборакликлар ғалабага эришиб, 3 очкога эга чиқишди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклаймиз. 

Мавсум аввалида катта трансферларни амалга ошира олмадик. Шунингдек, асосий таркиб футболчимиз қизил карточка олди. Шу каби факторлар натижаларга таъсир кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 0 очко, мусобақа жадвалида энг охирги ўриндамиз. Бироқ, хато ва камчиликлар устида ишлаб навбатдаги ўйинларда ғалабаларга эришишни мақсад қилганмиз.

- Одатда мураббийлар 70-дақиқадан кейин ўзгаришларни амалга оширишади. Сиз жуда эрта захирадан футболчи майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Фирдавс Асадов ўз даражасида ўйнай олмади. Шунингдек, бир футболчимиз озроқ жароҳат олиб қолди. Захирадан ўйинга қўшилган Бойсариев гол урди. Бироқ бизда бугунги ўйинда қўпол хатолар кўпайиб кетди. Шунингдек, Муҳаммад Одилов ҳам биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика