Геннадий Кочнев: “Бутун жамоа айбдор”
21 авг 2017 09:19
Янгиликлар
Геннадий Кочнев: “Бутун жамоа айбдор”
– Биринчи бўлим биз учун омадсиз келди. Ўйинимиз қовушмади, аксига олиб танаффус арафасида гол ура олмадик. Иккинчи голдан кейин футболчиларимиз назоратни йўқотиб қўйишди ва жиддий хатоларга йўл қўйдик. Нима ҳам дердим, рақибни ғалаба билан табриклайман! Биз кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Бугунги хатолар устида ишлаб, “Металлург”га қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. Асосийси, йигитларни руҳий томондан тайёрлаб олсак бўлди.
“Машъал”ни ўрганмаганмидик? Йўқ, ўргангандик, бутун жамоа бўлиб, рақиб иштирокидаги беллашувни кўриб чиққандик, шунчаки, футболчилар бугун қандайдир, бошқача ўйнашди. Аммо футболда жамоа ютқазса ҳамма айбдор бўлади, кимнидир алоҳида кўрсатиб ўтишга ҳожат йўқ. Лекин айтишим керак, гарчи бўлса-да, бугун рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бизда имконият бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар