

Бизга маълум бўлишича, Генич Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита "Бунёдкор" стадионидан шарҳлайди. Ушбу шарҳ "Ўзбекистон 24" ҳамда UZ HD телеканаллари орқали эфирга узатилади.
Генич Тошкентга учиши олдидан ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида шундай хабар қолдирганди:
"Сен билан дунёнинг ярмини айланиб чиқдик, бироқ ҳар сафар уйни соғинаман... Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учяпман".




