"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади

Sherzod Nurmatov
2 май 2025
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" "Гавр" ҳужумчиси Энцо Кана-Бийикни сотиб олиш бўйича келишувга эришган.

"Қизил иблислар" 18 ёшли франциялик футболчи билан 2030 йилгача шартнома тузишни ва битимда уни узайтириш имкониятини кўзда тутишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Кана-Бийик келгуси мавсум ижара асосида Швейцариянинг "Лозанна" жамоасида ўйнаши эҳтимоли юқори.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano