Гаттузо шартномани узайтиради, агарда...

Mirjalol Normatov
24 фев 2019
"Милан" раҳбарлари Женнаро Гаттузога янги шартнома таклиф қилишлари мумкин.

"Corriere della Sera" хабарига кўра, агарда жамоа кучли тўртликка кириб, ЕЧЛ учун йўлланмалардан бирига эга чиқса, Гаттузо кейинги мавсумда ҳам ишлайди. Ҳозирда "Милан" 8 ўйиндан буён мағлуб бўлаётгани йўқ.

Гаттузонинг "Милан" билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere della Sera