Гаттузо: "Милан" ўтказиб юборилган голдан кейин ўзини йўқотиб қўйди"

Mirjalol Normatov
31 мар 2019
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Серия доирасида "Сампдория"дан (0:1) учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтказиб юборилган гол бизга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин жамоа кўплаб хатоларга йўл қўйди ва биз истагандек ўйин кўрсата олмади. Аммо биз яхши ўйин кўрсатдик. Бироқ кичик факторлар эвазига мағлуб бўлдик. Олдинда ўйинлар бор. Вазиятни тўғрилай оламиз", - деди Гаттузо.

Учрашувдаги ягона гол 33-сонияда Жанлуижжи Доннарумманинг хатоси туфайли киритилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia