Гаттузо: "Мен "Валенсия" билан фахрланаман. Биз шу руҳда давом этишимиз керак"
12 янв 2023 13:58
Янгиликлар
Гаттузо: "Мен "Валенсия" билан фахрланаман. Биз шу руҳда давом этишимиз керак"
"Валенсия" бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоасининг Испания Кубоги ярим финалида "Реал"дан учралган мағлубият (1:1, пенальтилар бўйича – 3:4) ҳақида фикр билдирди.
"Мен жамоамиз ва кўрсатган ўйинимиз билан фахрланаман. Бу биз босиб ўтишимиз керак бўлган йўлдир. Худди шундай руҳда давом этишимиз керак, чунки бизда ўзига хос фазилат, ўзига хос менталитетга эга ёш жамоа бор. Бугун биз буни майдонда намойиш қилдик. Ажойиб ўйинчилар ва кучли мураббийга эга жамоага қарши 120 дақиқа ўйнадик", – деди Гаттузо.
"Реал" ярим финал учрашувида "Барселона" – "Бетис" ғолиби билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар