Гасперини А Сериянинг 2018/19 йилги мавсумидаги энг яхши мураббий деб топилди

Alisher
3 дек 2019
Жан Пьеро Гасперини А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

61 ёшли мутахассис қўл остида "Аталанта" ўтган мавсум Италия чемпионатида 3-ўринни эгаллади (69 очко) ва ўз тарихида илк бор ЕЧЛга йўлланма олди.

Қайд этиш керакки, А Сериянинг 2018/19 йилги рамзий жамоасида унинг ўйинчилари бўлмиш Дуван Сапата ва Йосип Иличичлар ҳам жой олди.


AlisherМуаллиф
Манба: Gran Galà del Calcio