Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди
17 июл 2024 00:10
Янгиликлар
Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди
Япония терма жамоаси дарвозабони Зион Сузуки фаолиятини Италиянинг "Парма" клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Асли ганалик бўлган 22 ёшли посбон америкалик ота ва япон онанинг турмуш қуриши натижасида дунёга келган. Ўтган мавсумда у Бельгиянинг "Сент-Труйден" жамоасида ўйнади.
Шу тариқа, Сузуки А Серия тарихидаги япониялик 14-футболчига айланди. Унинг шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар