Гаспар, Эчейта ва Сан Хосе Испания терма жамоасига чақирилди
06 окт 2015 09:00
Янгиликлар
Гаспар, Эчейта ва Сан Хосе Испания терма жамоасига чақирилди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Евро-2016 саралаши доирасидаги Украина ва Люксембургга қарши ўйинлар учун уч нафар янги футболчини чақирди.
Жамоага Марио Гаспар («Вильярреал»), Микель Сан Хосе ва Хаби Эчейта (иккиси – «Атлетик») каби футболчилар қўшилишди.
Висенте Дель Боске уларни ўтган дам олиш кунлари жароҳат олган Даниэль Карвахал («Реал»), Иньиго Мартинес («Реал Сосьедад») ва Бруно Сориано («Вильярреал») каби ўйинчилар ўрнига чақиришга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Украина – Испания учрашуви 12 октябрь куни Киевда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар