Гасанов: "Ўзбекистондаги майдонлар Россия майдонларидан яхшироқ"

Sherzod Nurmatov
2 май 2023, 18:32
"Сурхон" ҳимоячиси Шамиль Гасанов Ўзбекистондаги шароит ва инфратузилма ҳақида гапирди.

"Шароитлар яхши. Стадионлар ҳам, майдонлар ҳам – шахсан мен сунъий қопламани кўрмаганман. Менимча, бу ердаги майдонлар Россия майдонларидан ҳам яхшироқ. Март-апрель ойларида Россиядаги деярли барча майдонлар об-ҳаво туфайли яхши ҳолатда эмас, лекин бу ерда аллақачон 30 даража иссиқ. Айтиганимдек, стадионлар ҳам ёмон эмас. 

Фаолиятимда кўп нарсаларни кўрганман. Машғулот майдонлари, овқатланиш, тикланиш – барчаси муносиб даражада", – деди Гасанов.

Ҳимоячи 2023 йилнинг январида "Сурхон"га келиб қўшилган эди.  


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Metaratings